Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Бош вазири: Ҳудудларда дам олиш кунлари чекловларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни топширди

24 Август 2021 10:32

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Aсқар Мамин коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга ҳудудларда Ashyq тизимида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари учун ҳафта охири чекловларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умумий эпидемиологик вазият яхшиланмоқда, касаллик даражаси пасаймоқда. Ўтган ҳафтада вируснинг репродуктив индекси 1дан пастга тушиб, ҳозирда 0,93 даражасига етди. Касалхона ётоқ ўринлари 49 %, реанимация бўлимлари 46 % билан банд», - деди ҚР Бош вазири.

Шунингдек, у расмийларга эмлаш кампаниясини кучайтиришни топширди.

«Тахминан вакцинанинг биринчи компонентини 6,5 млн киши олган ва 5 млдан ортиқ одам иккинчи компонентни олди. Эмлаш кампаниясини янада кучайтириш зарур. Идоралараро комиссияга эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда Ashyq тизимида иштирок етувчи тадбиркорлик субъектлари учун ҳафта охири чекловларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни топшираман», - деди ҚР Бош вазири, ишни назорат қилишни Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжановга топширди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Бош вазири,
Юқорига