Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Бош Вазири: Ишончим комилки, мамлакатимиз ўз мақсадларига эришади

16 Декабрь 2020 14:48

NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатимиз ўз олдига қўйган мақсадларига эришишига ишонаман. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон халқига Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табригида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга асосланиб.

«Азиз қозоғистонликлар, мен сизларни Мустақиллик куни билан табриклайман! 1991 йил 16 декабрда Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши «Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида» Конституциявий қонунни қабул қилди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултан Назарбаев раҳбарлигида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, давлатчилигини мустаҳкамлаш ва халқаро нуфузини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришди.

Айни пайтда Қозоғистон жаҳон иқтисодий инқироз ва пандемияга қарши курашда юқори даражадаги иқтисодий барқарорликни намойиш этмоқда.

Кейинчалик иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш мақсадида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев таркибий ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатнинг индустрия, агросаноат ва инвестиция салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича улкан мақсадларни қўйди.

Ишонаманки, мамлакатимиз ўз мақсадларига эришади. Барча қозоғистонликларга сиҳат-саломатлик, фаровонлик, тинчлик ва фаровонлик тилайман!», - дейилади Асқар Маминнинг табригида.


Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, Мустақиллик байрами,
Юқорига