Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Бош вазири: Иқтисодиётда ишончли ўсиш кузатилмоқда

12 Октябрь 2021 10:13

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Aсқар Мамин миллий иқтисодиёт динамикасини «ишончли» деб таърифлади. Бу ҳақда у Ҳукумат йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий иқтисодиёт динамик ўсишни бошдан кечирмоқда. Тўққиз ой охирида ЯИМ ўсиши 3,4 фоизгача тезлашди. Иқтисодий ривожланишнинг асосий омили реал секторда ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши эди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 5,7 фоизга ошди. Шу жумладан машинасозликда - 22,8%, автомобиль қурилишида - 31,6%, локомотив ва вагонлар саноатида - 50,5%, қурилиш материалларида - 10,1%, фармацевтика соҳасида - 38,1%, пластмассада ишлаб чиқаришда - 31,4%, кийим-кечак ишлаб чиқаришда 14% ва мебель саноатида - 14,9%6 тайёр металл буюмларни ишлаб чиқаришда 17,2 ўсиш кузатилмоқда, - деди Бош вазир карантин чекловлари камайиши туфайли хизмат кўрсатиш соҳаси ишонч билан тикланётганлигини эслатди.

»Ҳозирги вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси савдо ва коммуникацияларнинг юқори ўсиш суръатлари туфайли 2,9 фоизни ташкил этди«, - деди Бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири,
Юқорига