Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Бош вазири Аҳолини рўйхатга олиш миллий тадбирини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди

24 Август 2021 15:38

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида Аҳолини рўйхатга олиш миллий тадбирига тайёргарлик кўришда сусткашликка йўл бераётган ҳудудларни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Aҳолини рўйхатга олиш пайтида 32 минг киши иш билан таъминланади. Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари, Қостанай ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари маъмуриятлари ишни тартибга солиб қўйишди. Манғистау, Aқтўбе вилоятлари ва Чимкент шаҳар ҳокимликлари иш суръати етарли емас. Вилоят ҳокимлари аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёнини шахсан назорат қилсин «, - деди Бош вазир аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ қатор масалаларга тўхталиб.

«Биринчи. Вилоят ҳокимлари ва Миллий статистика бюроси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Таълим ва фан, Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда мажбурий эмлашдан ўтган ходимларнинг зарур сонини қисқа вақт ичида ишга жойлаштиришни таъминлаш.

Иккинчи. Вилоят ҳокимлари, Миллий статистика бюроси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари аҳолини рўйхатга олиш бўйича барча ташкилий масалаларни ишлаб чиқишлари керак.

Учинчи. Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Миллий статистика бюроси ва ҳокимликлар билан биргаликда аҳоли ўртасида миллий рўйхатга олишнинг мақсади ва тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини кучайтириши керак «,-деди Aсқар Мамин.

У бу ишни назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни ўз ўринбосари Aлихан Смаиловга топширди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: ҚР Бош вазири,
Юқорига