Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Ахборот вазири  Халқаро миграция ташкилотининг Субминтақавий координатори билан учрашди

27 Октябрь 2021 13:28

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун ҚР Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири A.Балаева Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Марказий Осиё бўйича Субминтақавий координатори, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистондаги миссияси раҳбари Зейнал Гажиев билан учрашди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Вазир идора фаолияти, жумладан, диаспора сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

З.Гаджиев миграцияни бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш бўйича мураккаб муаммоларни ҳал этишда Қозоғистон муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, амалга оширилаётган «Хорижий диаспоралар билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикаси ҳукуматини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар жорий ва режалаштирилган ишлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.






Юқорига