Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Ахборот вазири  ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди

13 Сентябрь 2021 14:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Aхборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Aида Балаева бугун ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейронинг Қозоғистон ва Марказий Осиёга ташрифи доирасида учрашди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

A. Балаева фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш ва тарқатиш бўйича конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Қозоғистоннинг изчил қадамлари, шунингдек, пандемия ҳолатида оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва сарф-харажатларларни камайтириш чоралари ҳақида гапириб берди.





Вазир ОAВ вакилларининг касбий фаолиятини амалга оширишда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Икки томонлама ҳамкорлик муҳимлигини инобатга олган ҳолда, A. Балаева Т. Рибейро вазирликни оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳасидаги турли лойиҳалари доирасида самарали ишлашга чақирди.

Учрашув якунида томонлар оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳасидаги барча асосий масалалар бўйича алоқаларни ривожлантиришга келишиб олдилар.






Юқорига