Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозондаги  Қозоғистон Бош консули Татаристон Давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиев билан учрашди

16 Сентябрь 2021 09:09

KAZAN. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Қозондаги Бош консули Ерлан Искаков Татаристон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиев билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Томонлар Қозоғистоннинг Татаристон билан ҳамкорлиги Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг бутун мажмуасида муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

М. Шаймиев қозоғистонлик дипломатни тайинлангани билан табриклади ва унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Калит сўзлар: Дипломатия, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига