Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоқ актрисаси ўйнаган филм Франциянинг 21 шаҳрида намойиш этилади

29 Июль 2021 16:35

NUR-SULTAN. Kazinform - Самал Еслямова бош ролда ўйнаган «От ўғрилари. Вақт йўллари»(Конокрады. Дороги времени) филми Франциянинг 21 шаҳрида намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform.

Хушхабарни филм продюсери Жулиа Ким Instagram да эълон қилди.

«Бизнинг «От ўғрилари. Вақт йўллари « ниҳоят, Францияда прокатга чиқди ва 21 шаҳарда намойиш этилади! Машаққатли бир ярим йил давомида кўп куч сарфланди. Карантин ва санитария чоралари туфайли бу масала уч марта тўхтатилди. Аввалига ҳафсаламиз пир бўлган, кейин яна уриниб кўришга қарор қилдик. Кейин яна. Чунки бу филм катта экранлар учун яратилган «, - деб ёзди продюсер.

Унга кўра, POSITIF, TELERAMA, Le Polyester каби машҳур кино нашрлари филмни қўллаб-қувватламоқда. Машҳур Le MONDE газетасининг сайтида ҳам филмга ижобий баҳо берилган.

«Япониялик режиссёр Лиза Такеба билан ҳамкорликда суратга олинган филмимиз дунё киноси оламида намойиш этилмоқда. Бу менинг ҳаётимдаги биринчи ҳолат. Мен Париждаги кинотеатрлардан бирига яширинча кириб, француз томошабинлари билан филмимизни кўришни ва уларнинг муносабатини ҳис қилмоқчиман», - деди филм режиссёри Ерлан Нурмуҳамедов.

29 июл куни Парижда барча санитария талабларига риоя этилган ҳолда филмнинг махсус намойиши бўлиб ўтади. У ерда қозоқ миллий таомлари тақдим этилади.

Бундан олдин Қозоғистон ва Япония ҳамкорликда «От ўғрилари. Вақт йўллари«филми 16 декабр куни Францияда прокатга чиқиши керак эди. Филм режиссёрлари - Ерлан Нурмуҳаметов (Қозоғистон) ва Лиза Такеба (Япония). Филм Қозоғистоннинг Ш.Айманов номидаги «Қозоқфилм« АЖ ва Япониянинг «Tokyo New Sinema« киностудияси томонидан суратга олинган.

Асосий ролларни Канн кинофестивали совриндори Самал Еслямова, таниқли япон актёри Мирай Морияма, Қозоғистон театр ва кино актёри Дулиға Акмолда ва ёш актёр Мади Менаидаров ижро этишди.


Калит сўзлар: Европа, Маданият,
Юқорига