Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг юқори сармоявий фаолликга эга ҳудудлари

12 Май 2021 11:11

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев қазиб чиқарилмайдиган соҳаларда юқори сармоявий фаоллик ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қазиб чиқарилмайдиган соҳаларда, юқори инвестиция фаоллиги мавжуд бўлиб, бу иқтисодиётни диверсификация қилиш орқали барқарор ва сифатли ривожланишига замин яратмоқда. Тоғ-кон саноати бундан мустасно, асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиши 32,3 фоизни ташкил этди», - деди Асет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, инвестицияларнинг сезиларли даражада ўсиши ишлаб чиқариш саноатида 2,1 баравар, қурилишда - 72 фоиз, қишлоқ хўжалигида - 66 фоиз, ахборот ва алоқа соҳасида - 61 фоиз, савдода - 28,3 фоиз, транспортда - 27,6 фоизга ва кўчмас мулк билан операциялар - 27,5 фоизга ўсган. Шунингдек, вазир асосий капиталга инвестициялар тўғрисида сўзлаб берди.

«Кўпгина ҳудудларда юқори сармоявий фаоллик кузатилмоқда. Энг яхши кўрсаткичлар Алмати, Нур-Султан шаҳарларида, Туркистон ва Жамбил вилоятларида кузатилмоқда. Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида пасайиш қайд этилди», - дея хулоса қилди вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига