Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг яна 78 та корхонаси Хитойга зиғир уруғини экспорт қилади

7 Август 2020 13:25

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги яна 78 та корхонани Хитойга зиғир уруғини ва 8 та корхона буғдой унини экспорт қилувчилар киритишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига асосланиб.

Ҳозирги вақтда 103 та зиғир уруғини ишлаб чиқарувчи корхона (шундан 78 таси ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кафолати остида) ва буғдой унини ишлаб чиқарувчи 94 та компания (64 таси ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кафолати остида) ўз маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш ҳуқуқига эга.

«Ўтган йили Хитойда ўтказилган «Бир камар, бир йўл» халқаро ҳамкорлик форумида буғдой унини экспорт қилишга қўйиладиган фитосанитария талаблари тўғрисидаги протокол имзоланган ва Президентнинг Пекинга ташрифи чоғида Қозоғистондан Хитойга экспорт қилинадиган зиғир уруғларига қўйиладиган фитосанитария талаблари тўғрисида протокол имзоланган. Ҳужжатлар имзолангандан сўнг, Хитой томони буғдой уни ва зиғир уруғини ишлаб чиқарувчи 55 та корхонани экспорт қилиш ҳуқуқига эга корхоналар реестрига киритди. Бу қозоғистонлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотларини имтиёзли шартлар асосида экспорт қилиш ҳуқуқини беради», - дейилади хабарда.

Шунингдек, сўнгги йилларда Қозоғистон фермерлари орасида зиғир экиш кенг тарқалгани таъкидланди.

«Бир неча йил давомида, Қозоғистон зиғир уруғлари ва зиғир мойининг йирик экспортчисига айланди. Маҳсулот асосан Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига