Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистоннинг учта шаҳрида юқори тезликдаги 5G интернет мавжуд бўлади

23 Ноябрь 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 5G Интернет тармоғининг ўрнатилиши туфайли унинг сифати икки баробар ортади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда 2022-2023-йилларда 5G Интернет ўрнатилади. Биз 5G тизими ёрдамида 3 та шаҳарда юқори сифатли интернетни тақдим этамиз. Бугунги кунда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида интернет тезлиги юқори ва бу кўрсаткич ҳамма жойда бўлиши керак. Мавжуд 4G Интернет тармоғининг сифати эса бир неча баробар ортади. Шунга кўра, мамлакат юқори тезликдаги интернетга эга бўлади. 4G туфайли Интернетда янги хусусиятлар ва ҳатто янги ижтимоий тармоқ пайдо бўлмоқда. 5G Интернет салоҳияти эса бундан ҳам катта»,-деди Бағдат Мусин «Хабар» телеканалидаги «Нацональный интерес» дастурида.

Муаллиф: Али Ибраев


Юқорига