Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 82 ​​млрд доллардан ошди

9 Декабрь 2021 10:57

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 11 ойи давомида Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 82 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-октябр ойларида ташқи савдо айланмаси 14,1 фоизга ўсиб, 82,2 миллиард долларни ташкил этди. Хусусан, экспорт ҳажми 23,5 фоизга ошиб, 49,1 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 24,4 фоизга ошиб, 15,5 миллиард долларни ташкил этди», - деди вазир.

Унга кўра, товар импорти 33,1 миллиард долларни ташкил қилган.

«Умуман олганда, ижобий савдо баланси ўтган ойга нисбатан 2,2 миллиард долларга ошиб, 16 миллиард долларни ташкил этди», - деди Асет Ерғалиев.


Муаллиф: Маржан Жиембай
Калит сўзлар: Йиғилиш, ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига