Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинасини клиник шароитда синаш бошланди

17 Сентябрь 2020 18:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинасининг клиник синовлари бошланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

ҚР Таълим ва фан вазирлиги Илмий қўмитаси Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши QazCovid-in вакцинасини клиник синаш ишларига киришди.

«Вакцина клиник синовлари 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган соғлом кўнгиллилар ўртасида ўтказилмоқда. Вакцинанинг хавфсизлигини аниқлашга қаратилган тадқиқотнинг I босқичида коронавирус билан касалланмаган ва антитаналари бўлмаган 44 нафар кўнгилли иштирок этди. Иммуногенликни ўрганишнинг иккинчи босқичида 200 нафар кўнгилли қатнашиши режалаштирилган», - дейилади баёнотда.

Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтига клиник синовларда иштирок этишни истаган кўнгиллилар томонидан 688та мурожаат келиб тушди. ҚР Таълим ва фан вице-вазири Мирас Дауленов иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

Клиник тадқиқотлар Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Миллий фтизиатрия ва пулмонология илмий-тадқиқот маркази» ва «Сentre for Clinical Medicine and Research» МЧЖда ўтказилади.

Калит сўзлар: ҚР Таълим ва фан вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига