Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг кинофильми Таллиндаги кинофестивалда «Энг яхши Осиё фильми» деб топилди

29 Ноябрь 2020 15:18

TALLIN. Kazinform – Қозоғистоннинг фильми Эстонияда бўлиб ўтган «Зулматли тунлар» кинофестивалида «Энг яхши Осиё фильми» деб эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда фильм режиссёри Адилхан Ержанов ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Бир неча кун олдин Таллиндаги «Зулматли тунлар» кинофестивалида «Улболсын» фильмимизнинг жаҳон премьераси бўлиб ўтди. Кеча фестивалнинг ёпилиш маросимида у «Энг яхши Осиё фильми» номинациясини қўлга киритди», - деб ёзади Адилхан Ержанов.

Шунингдек, «Улболсын» фильми ҳақидаги маълумотлар кинофестивалнинг Twitterдаги саҳифасида жойлаштирилган.



Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига