Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг қайси шаҳарларида рақамли ҳужжат хизмати мавжуд

23 Сентябрь 2021 17:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Facebookдаги саҳифасида Қозоғистоннинг қайси шаҳарларида рақамли ҳужжатлар хизмати мавжудлигини айтди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистоннинг яна бир аэропортида рақамли ҳужжатдан фойдаланиш имконияти мавжуд. Энди сиз Egov Mobile иловаси орқали электрон гувоҳномадан фойдаланиб, Туркистон аэропортида шахсий маълумотларни тасдиқлашингиз мумкин.

Биз бу ишни Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда амалга оширмоқдамиз. Шу муносабат билан мен Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Бакирули Aтамқуловга миннатдорчилик билдираман.

Пилот режимда ишга туширилган рақамли ҳужжатлар хизмати ҳозирда бир қанча шаҳарларда - Нур -Султан, Алмати, Aқтўбе, Чимкент ва Туркистонда мавжуд «, - деди вазир.


Юқорига