Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг энг яхши олимларига 5,8 миллион тенга мукофот берилади

4 Февраль 2021 13:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «Энг яхши тадқиқотчи» унвонига қўшимча равишда 2 минг ОҲК (Ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи) миқдорида рағбатлантирувчи мукофот берилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қонун лойиҳасида бир нечта янгиликлар назарда тутилган. Улардан энг муҳимларидан бири бу – энг яхши олимларни «Энг яхши тадқиқотчи» унвони билан 2 минг ОҲК миқдорида рағбатлантиришдир. Ушбу фоизлар миқдори 5 миллион 834 минг тенгени ташкил этади. Қонун лойиҳасига биноан, меҳнатга ҳақ тўлаш қоидаларини амалга ошириш ваколатли органга юклатилган», - деди депутат Алимжан Қуртаев бугунги Сенат йиғилишида.

Таълим ва фан вице-вазири Шолпан Қаринова мукофотлаш масаласига тўхталиб ўтди.

«Энг яхши тадқиқотчи» - бу илмий жамоатчиликда узоқ кутилган янгилик. Ушбу мукофот йилига 50 тадқиқотчига берилади. Бугунги кунда мамлакатда 20 мингга яқин тадқиқотчи бор. Ушбу мукофот ёш мутахассисларни илҳомлантиради деб ойламиз. Бугунги кунга келиб ушбу мукофот бўйича олимларга қўйиладиган аниқ талабларни аниқлаш бўйича ишлар бошланди. Бир нечта таклифлар келди» , - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Калит сўзлар: Фан, Мукофот, Сенат,
Юқорига