Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг эмлаш паспорти қайси мамлакатларда амал қилади?

15 Июнь 2021 11:36

NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳозирда Қозоғистоннинг эмлаш паспорти уч мамлакатга сайёҳ сифатида кириш учун амал қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифинг чоғида сўзлаб берди.

«Умуман олганда, ҳозирги кунда кўплаб мамлакатлар сайёҳларни ПЗР тестлари ва эмлаш паспортлари билан қабул қилишмоқда. Айни пайтда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа давлатларнинг ҳукуматлари билан музокаралар олиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда Мўғулистон, Таиланд ва Венгрия сайёҳларга бизнинг эмлаш паспортларимиз билан кириш имкониятини беради. Биз бундай мамлакатлар сонини кўпайтириш устида ишлаяпмиз», - деди Дастан Риспеков.

Шунингдек, у Малдив ороллари расмийлари билан Қозоғистон эмлаш паспорти орқали сайёҳларни қабул қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

«Ҳозирда Қозоғистон Республикаси фуқаролари Малдив оролларига ташриф буюриш учун ПЗР тестидан ўтишлари керак. Малдив ороллари ҳукумати бизнинг эмлаш паспортимиз билан танишмоқда. Бу масала ҳал бўлганидан сўнг, ушбу мамлакатга ПЗР тестисиз эмлаш паспорти билан кириш мумкин бўлади», - деди қўмита раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Тиббиёт, Вакцина,
Юқорига