Об-ҳаво
Астана 19 °С
Алматы 14 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қозоғистоннинг COVID-19га қарши вакцинасини 200 киши ихтиёрий равишда ўзида синаб кўради

6 Август 2020 16:29

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича идоралараро комиссия Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтининг COVID-19га қарши вакцина тайёрлаш жараёни тўғрисида ахборот берди, дея хабар беради Kazinform.

Коронавирусга қарши вакцина яратган Қозоғистон олимлари 2020 йил 26 июль куни вакцинани ўзларига эмлашди. Бир неча кун давом этган кузатувларда кўнгиллиларда ҳарорат кўтарилиши ёки аллергия каби бирон бир ўзгариш сезилмаган.

Клиникадан олдинги синовлар 2020 йил 20 августда якунланади, натижалари Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рухсат олганидан сўнг, 2020 йил 20 сентябрда Алматидаги клиникада COVID-19га қарши антитанаси бўлмаган 44 нафар кўнгиллида клиник синовлар (I босқич) бошланади.

Октябрь ойи ўрталарида ЖССТ талабларига жавоб берадиган 200 нафар кўнгилли ушбу вакцинани ўзларида синаб кўришади. Ушбу иккинчи босқич декабрь ойида якунланиши лозим.

Кўпгина мамлакатлар (Хитой, АҚШ, Россия) тажрибасини ва аҳолини вакцина билан таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, клиник синов босқичларини 4 тадан 2 тагача қисқартириш режалаштирилган. Бу ЖССТ талабларига зид келмайди.

Агар номзод вакцинанинг клиник синовлари натижалари ЖССТ томонидан тасдиқланса, Биологик ҳавфсизлик илмий-тадқиқот институти қошидаги иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқариш заводи вакцинани ишлаб чиқаришга тайёр бўлади. Заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион дозани ташкил этади. Қурилиш 2020 йил декабр ойида якунланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистонда коронавирус вакцинаси 65 ёшдан ошган одамларга, хавфли бўлган юрак-қон томир касалликлари, диабет ва сурункали ўпка касаллиги билан оғриган одамларга ва тиббиёт ходимларига берилади. Эмланадиган одамларнинг тахминий сони 2 347 000 нафарни ташкил қилади.
Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига