Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида шамол кучайиши ва туман кутилмоқда

13 Март 2020 18:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг тўрт вилоятида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

14 март куни:

Қостанай вилоятида баъзи жойларда туман тушиши ва ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади, беъзан 23 м/с гача кучаяди.

Қостанай шаҳрида шамол жануби-ғарбдан эсади, тезлиги 15-20 м/с.

Манғистау вилоятида туман тушиши мумкин. Шамол жанубдан, жануби-ғарбдан, кундузи 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Ақтауда жанубдан, жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи тезлиги 15-18 м/с етиши мумкин.

Ақмола вилоятида жануби-ғарбдан шамол эсади, кечаси 15-20 м/с, кундузи 15-20, айрим жойларда 23-28 м/с гача кучаяди.

Кўкшетау шаҳрида жануби-ғарбдан шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

14 март куни куннинг иккинчи ярмида Нур-Султанда жануби-ғарбдан шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига