Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди

16 Август 2021 12:40

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 17-19 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Антициклон Қозоғистон ҳудудига таъсирини давом эттиради, бу ерда асосан қуруқ об-ҳаво кутилади. Фақат шимолда, шарқда ва жануби-шарқда фронтал қисмлар ўтиши билан қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, дўл ва кучли шамоллар башорат қилинади. Бироз исиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати шимолда +25 ... 32 даражагача, жанубда ва жануби-шарқда +25 ... 37 даражагача, марказда +20 ... 31 даражагача кўтарилади. Ва фақат ғарбда Эрон митақаларидан келадиган иссиқ ва қуруқ ҳаво массалари туфайли об-ҳавони ёғингарчиликсиз сақлайди ва асосий фон ҳарорати +32 ... 43 даража оралиғида бўлади», - дейилади хабарда.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига