Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистоннинг 9 та ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда

7 Апрель 2022 07:55

NUR-SULTAN. Кazinform - «Батыл тойтарыс– 2022» стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари 7 та вилоят ва иккита республика аҳамиятига молик шаҳарда ўтказилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беради.

Ушбу машқлар жорий йилнинг 16 апрелига қадар давом этади.

Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг инқирозни бартараф этиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари ишлаб чиқилди.

Ҳудудларда ҳарбий қисмлар ҳарбий техника билан белгиланган ҳудудларга марш қиладилар ва у ерда режалаштирилган вазифаларни бажаради. Хусусан, терроризмга қарши кураш, давлат чегарасини қўриқлашни кучайтириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, қочқинлар лагерларини очиш бўйича операциялар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Қуролли Кучлар қўшинлари ва бўлинмалари синов майдонларида турли жанговар ҳаракатлар, жумладан, махсус операцияларни ўтказиш бўйича ўқув-жанговар вазифаларни бажаради.

«Батыл тойтарыс – 2022» идоралараро комплекс стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари Ақтўбе, Алмати, Атирау, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари, шунингдек, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ўтказилмоқда.

Тадбирга Қуролли Кучлар, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмлар, марказий давлат ва маҳаллий ижроия органларининг жамоа ва бўлинмалари жалб этилган.

Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига