Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг 6 ҳудудида ватандошларга ёрдам бериш учун фронт-офислари очилади

26 Май 2021 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 6 ҳудудида ватандошларга ёрдам бериш учун фронт-офислари очилади. Бу ҳақда аҳолига ҳисобот бериш йиғилишида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантиш вазири Аида Балаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жамият учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган яна бир масала - ватандошлар масаласи. Маълумки, Қозоғистон чет элдаги диаспорасини ўз Ватанига таклиф қилган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир. Шу мақсадда вазирлик ҳузурида «Отандастар» жамғармаси ташкил этилиб, доимий равишда аниқ лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда дунёнинг 12 мамлакатидаги қозоқ жамоатчилигининг илтимосига биноан қозоқ тилини ўргатадиган 31 онлайн дарс мавжуд. Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 5 мамлакатда «Abai Uii» қозоқ маданий ва бизнес марказлари очилди», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, мамлакатга қайтиб келган ватандошларни янги шароитга мослаштириш ишлари соддалаштирилган. Ватандош мақомини ва фуқаролигини олиш тартибини соддалаштирадиган «бир дераза» лойиҳаси бугун якунланди. Тез орада ушбу процедура Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказлари орқали амалга оширилади.

«Мамлакатнинг 10 та ҳудудида «Отандастар» жамғармасининг фронт-офислари фаолият кўрсатмоқда. Яна 6 та ҳудудда фронт-офислар очилади. Марказ янги келганларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришдан бошлаб, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг барча масалалари бўйича ҳуқуқий ва ахборот ёрдамини тақдим этади. Ўтган йили 5 мингдан ортиқ мурожаатларга ёрдам берилди. Умуман олганда, ушбу шарафли вазифани амалга ошириш учун вазирлик институционал ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ишлашга тайёр. Бироқ, бу ишда энг муҳими, нафақат дунёга тарқалган ватандошларимизни бошқа жойга кўчириш, балки дунёнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъи назар, уларнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилишдир», - деди Аида Балаева.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига