Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг 15 йирик шаҳрида 20 та замонавий шифохона қурилади

2 Декабрь 2021 16:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Келгуси 5 йил ичида Қозоғистоннинг 15 та йирик шаҳрида 20 та замонавий шифохона ва 2 та илмий-инновацион марказ қуриш учун 376,7 млрд тенге ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати «Соғлом миллат» миллий лойиҳаси ҳақидаги Kazinform мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.

«Миллий лойиҳа доирасида 2021-2025 йилларда «Тиббиёт соҳасида инвестиция аҳволини яхшилаш»га 900 миллиард 856 миллион тенге йўналтирилади», - дейилади бошқарма хабарида.

Ушбу маблағлардан қуйидаги йўналишларда фойдаланиш режалаштирилган:

1) Қишлоқ жойларда, шу жумладан, таянч ва йўлдош қишлоқларда 137 та фельдшер-акушерлик пунктлари, тиббиёт пунктлари ва амбулаторияларни очишга – республика бюджетидан 8 миллиард 233 миллион тенге;

2) Туман касалхоналарини замонавий компьютер томографлари, рентген аппаратлари, шунингдек, туғруқхоналар, реанимация бўлимлари, тиббиёт ва фельдшер-акушерлик пунктлари, амбулаторияларни зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун – республика бюджетидан 93 миллиард 621 миллион тенге, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 85 миллиард тенге;

3) Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Туркистон, Петропавл, Қарағанди, Ақтўбе, Кўкшетау, Ўскемен, Атирау, Тараз, Қизилўрда, Ақтау, Павлодар, Қостанай шаҳарларида камида 20 та замонавий шифохона ва 2 та илмий-инновацион марказлар қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш - республика бюджетидан 376 миллиард 695 миллион тенге, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 76 миллиард 251 миллион тенге;

4) Ҳудудларда камида 20 та обектни қуриш ва модернизация қилиш. Жумладан, «Миллий илмий онкология маркази», «Академик Н.Ж. Батпенов номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий маркази», «Қаттиқ назорат остидаги ихтисослаштирилган турдаги республика психиатрия шифохонаси», «Улуғ Ватан уруши ногиронлари республика клиник госпитали» каби республика тасарруфидаги ташкилотларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш учун республика бюджетидан 261 миллиард 56 миллион тенге ажратилган.


Муаллиф; Есимжан Нақтибай

Юқорига