Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг 13 ҳудудида инвестициялар ўсиши кузатилди

13 Октябрь 2020 10:44

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг 9 ойи давомида асосий капиталга 8,3 трлн тенге инвестициялар жалб қилинди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Асосий капиталга 8,3 трлн тенге инвестиция киритилди. 13 ҳудудда ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳрида кузатилмоқда. Камайишлар 4 та ҳудудда қайд этилди. Булар Қизилўрда, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш соҳаси барқарор суръатларда ривожланмоқда. Бажарилган ишлар ҳажми 10,5 фоизга ошди. Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳрида юқори ўсиш кузатилмоқда. 9,6 миллион квадрат метр уй фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга кўпдир.

«7 та иқтисодий кўрсаткич бўйича ҳудудларда умумий ҳолат қуйидагича. 5 кўрсаткич бўйича 7 ҳудудда ўсиш кузатилмоқда. Булар Ақмола, Алмати, Жамбил, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкент шаҳри. Шунингдек, 7 та ҳудудда 4 та кўрсаткич бўйича ўсиш кузатилди. Бу ўртача даража. 3 та ҳудудда фақат 3 та кўрсаткич бўйича ўсиш кузатилмоқда. Булар Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятлари», - деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига