Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистоннинг 13 та ҳудудида довул ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

17 Май 2022 21:58

NUR-SULTAN. Kazinform – 18 май куни Қозоғистоннинг 13 та ҳудудида довул ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Ақмола вилоятида кўп қисмида кундузи, марказда, шимоли-шарқда ёмғир ёғиши, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг ғарбий, шимоли ва жанубида момақалдироқ, дўл ёғиши кутилмоқда. Жануби-ғарбий томондан эсаётган шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кокшетауда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Шимолий Қозоғистон вилоятида жануб ва шарқда момақалдироқ, довул, дўл ёғиши кутилмоқда. Жануби-ғарбдан шамол эсади. Вилоятнинг ғарбий, жануби, шарқида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Қостанай вилоятида жануб, ғарб, жануби-шарқда момақалдироқ, довул, дўл ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят шарқида туман тушади. Кундузи вилоят ғарбида, жанубида шамол 15-20 метр тезликда эсади, секундига 23 метргача кучайиши мумкин. Костанай шаҳрида кечқурун момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Шарқий Қозоғистон вилояти, Жарма туманида жуда юқори даражадаги ёнғин хавфи кутилмоқда.

Павлодар вилоятида эрталаб ва кундузи момақалдироқ, дўл ёғиши, шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Жанубда, вилоят марказида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Куннинг иккинчи ярмида Павлодар шаҳрида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Қарағанди вилоятининг шимоли, жануби ва марказида момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан жануби-ғарбга ўтади. Кундузи ғарбда, вилоят марказида шамолнинг кучи секундига 15-20 метрга етади. Қарағандида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Жезқазғанда кундузи шимоли-шарқдан шамол эсади, жануби-ғарбга ўтиб, тезлиги секундига 15 метргача кучайиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида, шимолий ва шимоли-ғарбда момақалдироқ, дўл, довул кутилади. Шамол жануби-ғарбий, ғарбдан эсади. Кечаси ва кундузи шамолнинг кучи 15-20 га, секундига 23 метргача кучайиши мумкин.

Оралда момақалдироқ, дўл, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жануби-ғарбий, ғарбдан секундига 15-20 метргача кучаядиган шамол эсади.

Ақтўбе вилоятида, шимолда, ғарбда, марказда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий, ғарбдан эсади. Кундузи шимолда ва вилоят марказида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади. Куннинг иккинчи ярмида Ақтўбеда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Атирау вилоятида кечаси момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий, ғарбдан шамол эсади. Кундузи ғарб, шарқ ва вилоят марказида шамолнинг кучи секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

Жамбил вилоятида кундузи жанубда, тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Кундузи Қизилўрда вилоятида чанг бўрони кутилмоқда. Шимоли-ғарбда шамол эсади, тезлиги соатига 15-20 метргача.

Алмати вилоятида тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан шамол эсади, секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин, момақалдироқ бўлади.

Туркистон вилоятида тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг жануби, ғарби, шимолида, тоғли ва тоғолди ҳудудларида момақалдироқ, довул бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан эсади. Вилоятнинг жануби, ғарби, шимолида, тоғли ва тоғолди ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Туркистонда эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан шамол эсади, тезлиги соатига 15-20 метргача етади.

Чимкентда эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан секундига 15-20 метр тезликда эсади.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига