Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистоннинг 100 та компанияси AliBaba савдо майдончасида олтин аккаунтига эга бўлди

14 Сентябрь 2021 16:20

NUR-SULTAN. Kazinform - 100 та Қозоғистон компанияси AliBaba электрон савдо майдончасида олтин аккаунтига эга бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлигининг Экспортни ривожлантириш департаменти директори Ўмирбек Баштай маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда Савдо вазирлиги ташкил этилгач, мамлакатда» ҚазТраде « институти ташкил этилди. Бу муассаса экспортни рағбатлантириш бўйича миллий оператор сифатида танланган. Аналитика блокидан тортиб экспорт акселарация, халқаро кўргазмалар ва тадбирларни электрон тижорат платформаларига қадар молиявий бўлмаган қўллаб-қувватлаш чораларини кўради. Яъни, бу вазифаларнинг барчаси «QazTrade« институтига юкланган, - деди Ўмирбек Баштай.

Эксперт ички электрон тижорат соҳасида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, қозоғистонлик экспортчиларни AliBaba электрон савдо майдончасига олиб кириш воситаси мавжуд.

«Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан Қозоғистон корхоналари учун олтин аккаунтини сотиб олади, ўтган йили унинг баҳоси 3 минг доллар атрофида бўлди. Аккаунт доимий эгалик учун берилади. Aсосий талаб - компаниянинг экспорт шартномаси бўлиши. Ўз навбатида, биз экспорт шартномалари бўлган маҳаллий компанияларга олтин аккаунтларини таклиф қиламиз. Унинг афзалликлари нимада? Қачонки харидор AliBaba электрон савдо майдончасида товар қидирса, олтин аккаунтига эга бўлган компаниялар маҳсулотлари биринчи ўринда туради. Оддий ҳисобига эга бўлган компаниялар маҳсулотлари эса товарлар рўйхатининг охирида бўлиши мумкин. Бу борада экспортчи учун олтин аккаунтининг бўлиши муҳим ва фойдалидир. Бу лойиҳа мамлакатда биринчи марта ўтган йили бошланган эди. 2020 йил якунларига кўра, 100 маҳаллий компаниялар AliBaba савдо майдончасида олтин аккаунтларини олишди. Бу йил у яна 60 та компанияга кўпаяди. Умуман олганда, AliBaba электрон тижорат майдончасида 4000 дан ортиқ Қозоғистон маҳсулотлари сотилмоқда «,-деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев


Юқорига