Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликларнинг Ўзбекистонга кириш қоидалари жорий этилди

27 Август 2021 09:59

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи бўлган қозоғистонликлар учун коронавирус пандемияси пайтида қандай қоидалар ва чекловлар амал қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳозирги вақтда Қозоғистондан Ўзбекистонга самолёт, темир йўл ва автомобил транспортида, шунингдек пиёда бориш мумкин.

Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи бўлган ҳар бир кишига қўйиладиган асосий талаб - бу мажбурий ПЗР текшируви. Кўп мамлакатларда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси тезлиги ошганига қарамай, эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш амалиёти қўлланилганига қарамай, республикада бу механизм ҳали жорий этилмаган.

Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби жорий йилнинг 1 августидан кучга кирган ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган қоидалар билан тартибга солинади.

Қоидаларга кўра, Ўзбекистонга самолёт ёки поезд билан боришни режалаштираётган шахслар (шу жумладан 2 ёшдан ошган болалар) аэропорт ёки темир йўл вокзалида рўйхатдан ўтишда 72 соатдан олдин бўлмаган ПЗР тестини (рус ёки инглиз тилида) топширишлари шарт. Вакцинани олганми ёки олмаганми. Агар ПЗР тест натижалари бўлмаса, сиз парвозга қўйилмайсиз.

Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, ўзбек томони Ўзбекистон санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлигини сақлаш хизматининг «COVID 19 лаб» рўйхатига киритилган Қозоғистон Республикасининг тиббий муассасаларидан ПЗР тестлари натижаларини қабул қилади.

Чегарани ер усти пунктлари орқали кесиб ўтишда, ПЗР текшируви натижаларининг мавжудлиги шарт эмас, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам чегарада экспресс -тест ўтказиш керак бўлади (ПЗР текширувига ўхшаб, ташхис олинади).

Шу мақсадда назорат пунктларида махсус лабораториялар жиҳозланган бўлиб, улар ярим соат ичида рус ва инглиз тилларида натижа беради. Процедура нархи 100 минг сўм (4 минг тенге). Қозоғистонликлар республика ҳудудига экспресс -тестдан манфий натижа олган тақдирдагина қабул қилинади.

Таъкидлаш жоизки, «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED « лойиҳаси ишга туширлиди, унга кўра, Ўзбекистонга сафари давомида COVID-19 билан касалланган чет эллик сайёҳ даволаниш учун ажратилган уч минг долларгача пул компенсациясига ишониши мумкин. Бироқ, битта огоҳлантириш бор - фақат Ўзбекистонга туристик йўлланма билан келган сайёҳлар компенсация олиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, саёҳат пайтида карантин қоидаларига риоя қилишни унутмаслик керак. Ўзбекистонда касалликларнинг кўпайиши фонида карантин чекловлари ва ҳуқуқ -тартибот идоралари томонидан ниқоб режими ва ижтимоий масофага риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди.

Шундай қилиб, жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1 миллион 225 минг сўмгача (тахминан 49 минг тенге) жарима билан жазоланади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Жамият, Тиббиёт,
Юқорига