Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликлар ПЗР-тестини топширмасдан 11 та мамлакатга боришлари мумкин

24 Сентябрь 2021 16:40

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Грузия, Қирғизистон, Венгрия, Молдова, Мўғулистон, Таиланд ва Туркия расмийлари билан эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш тўғрисида ноталар алмашди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

«Коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган Қозоғистон ва юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари COVID-19 эмлаш паспортлари асосида карантин чекловларисиз (ПЗР-тести, ўзини изоляция қилиш ва ҳ.к.) давлат чегарасини кесиб ўтишлари мумкин. Шу билан бирга, Беларусь, Вьетнам, Миср ва Уммон каби давлатлар хорижий давлатларнинг эмлаш паспортларини бир томонлама тан олди ва ташриф буюрувчиларнинг киришини осонлаштирди. Бу мамлакатларга ташриф буюриш учун Қозоғистон фуқаролари чегара пунктларида COVID-19 га қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари кифоя «,-дейилади хабарда.

Бугунги кунда Aргентина, Aрманистон, Озарбайжон, Иордания, Индонезия, Марокаш, Ўзбекистон, Россия, Филиппин ва бошқаларбилан COVID-19 эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Тегишли ишлар мунтазам равишда давом этмоқда, бу масала Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги назорати остида.


Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига