Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликлар қайси машиналарни афзал кўришади

24 Январь 2021 14:48

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда қозоғистонликлар 93 мингта янги автомобил сотиб олишган, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

Автомобилсозлик саноатининг Қозоғистон ЯИМга қўшган ҳиссаси 612,8 млрд тенге ташкил қилади. Янги автомобил бозори 24 фоизга ўсди.

«Қозоғистонда сотиладиган учта автомобилдан иккитаси Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. Пандемия билан боғлиқ барча қийинчиликларга қарамай, Қозоғистон 2020 йилда ҳам ўсишда давом этди ва бу дунёдаги энг яхши натижалардан биридир. Қозоғистон автобизнес ассоциацияси (АКАБ) маълумотларига кўра, 2020 йилда расмий дилерлар 92 989 та янги автомашина ва тижорат транспорт воситаларини 972 миллиард тенга сотдилар, бу 2019 йилга нисбатан жами 24 фоизга кўпдир», - дейилади департаментда.

Ҳаммаси бўлиб 2020 йилда Hyundai автомобили 22 136 (+ 39%), 19 434 дона Chevrolet ва Ravon (+217%) , Lada русумли автомашиналар 15 848 (+ 8%) ишлаб чиқарилган. Кучли бешталикка шунингдек Kia (4 863 дона) ва JAC (4 173 дона) киради.

2020 йилда сотувлар чўққиси тўртинчи чоракда қайд этилган, йилнинг сўнгги ойларида 29 465 та автомобил сотилган, уларнинг аксарияти Hyundai ва Chevrolet автомобиллари, бу 2021 йил учун яхши бошланишни кўрсатади.

Ҳаммаси бўлиб, йил якунларига кўра Hyundai етакчи ўринни эгаллаб турибди, дилерлар 17 856 дона автомобил сотдилар (ўтган йилги натижаларга нисбатан + 20%). Lada ҳали ҳам иккинчи қаторда - 17 453 дона сотилган (+ 14%) ўтган йили.

Қозоғистонда сотиладиган энг машҳур автомобиллар Hyundai, Lada ва Chevrolet.

Юқорига