Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликлар  ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида  етакчилик қилишди

20 Сентябрь 2021 08:00

SHYMKENT. Kazinform - Чимкентда ўқ отиш бўйича 14 -Осиё чемпионати якунланди. Қитъа мусобақаси натижаларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 12 та олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Оlympic.kz.

Қозоғистонлик мерганлар умумжамоа ҳисобида 12 та олтин, 12 та кумуш ва 12 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Иккинчи ўринни 5 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси, 3 -ўринни 5 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритган Индонезия терма жамоаси эгаллади.

Осиё чемпионатида қитъанинг 10 мамлакатидан 176 спортчи иштирок этди. Жамоалар орасидан фақат Қувайт терма жамоаси медал олмади.

Ўқ отиш бўйича Қозоғистон терма жамоасининг бош мураббийи Ольга Довгуннинг айтишича, ба Қозоғистон жамоаси учун энг юқори натижа.

«Биз биринчи марта Осиё чемпионати каби катта мусобақага мезбонлик қиляпмиз. Бу борада биз ушбу чемпионатни ташкил қилишда катта тажрибага эга бўлдик. Қитъа мусобақаси мамлакатимизда ўтказилаётгани боис, биз катталар ва ўсмирлардан иборат тўлиқ жамоани жалб қилишга, кейинги авлодни текширишга ҳаракат қилдик. Осиё чемпионати натижасидан мамнунмиз. Сиз кўрдингизки, Қозоғистон рекордини янгилади. Бу шунчаки янгиланмаган, натижада сиз жаҳон мусобақаларининг финалига чиқиш ва совринлар учун курашиш имкониятига эгасиз. Ҳамма спортчилар бор кучларини кўрсатишди. Ёшлар бундай катта мусобақада биринчи марта қатнашган бўлсада, машҳур рақибларидан қўрқмади ва финалда яхши натижаларга эришди. Катталар ўртасида миллий рекордни янгилаган Ислам Усеиновни алоҳида ажратиб кўрсатмоқчиман. Никита Шахторин ўсмирлар орасида алоҳида кўзга тушди. У мамлакат рекордини ҳам тузатди. Бу мусобақа орқали биз ёш спортчиларнинг салоҳиятини синовдан ўтказдик. Осиё чемпионатини шараф билан ўтказган барча спортчилар, мураббийлар ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман «, - деди бош мураббий Ольга Довгун.

Чимкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар:

1. Ислам Усеинов (индивидуал чиқиш, жамоавий чиқиш, ҚР рекорди)

2. Эльдар Иманқулов (индивидуал ва жамоавий чиқиш)

3. Зухра Ирназарова (индивидуал чиқиш)

4. Никита Шахторин (якка ва жамоавий чиқиш, ўсмирлар ўртасида миллий рекорд)

5. Aлександра Ле (индивидуал чиқиш, ўсмирлар)

6. Салтанат Aзимбаева (индивидуал чиқиш, ўсмирлар)


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига