Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликлар иштирокидаги Халқаро Армия ўйинларининг дастлабки  натижалари маълум бўлди

24 Август 2021 09:45

NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро Армия ўйинлари доирасидаги «Эльбрус доираси» мусобақасида биринчи босқичнинг иккита махсус вазифаси натижалари бўйича Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Россия жамоаси пешқадамлик қилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Биринчи мусобақаларда иштирокчилар сунъий тоғ релефига ҳужум қилишди ва тоғларда ориентир олиш билан шуғулланишди. Биринчи босқичда аскарлар яна учта махсус вазифани бажарадилар.

Уч босқичдан иборат мусобақа давомида иштирокчилар махсус топшириқларни бажарадилар. Энг қийин иккинчи босқич бўлади. У ерда ҳарбий хизматчилар баланд тоғли шароитда юришади. Учинчи босқичда улар Эльбрус чўққисини забт етадилар. Унинг баландлиги - 5642 метр.






Мусобақада тўққиз мамлакатдан жамоалар қатнашади. Булар: Aбхазия, Aрманистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Россия, Ўзбекистон ва Жанубий Осетия.

Халқаро мусобақада мамлакат шарафини Қозоғистон Қуролли Кучлари номидан Тоғдаги Ўқув Маркази ҳарбий альпинистлари ҳимоя қилади. Мусобақа Кабардин-Балкария (Россия) даги Терскол тоғ тизмасида ўтказилади.






Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига