Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликлар бир ойда 124 кг олтин сотиб олишди

21 Июль 2021 14:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Июнь ойида қозоғистон аҳолиси иккинчи даражали банклардан ва айрим банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчаларидан умумий оғирлиги 124,2 кг ёки 3188 олтин қуймасини сотиб олишди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий банкга асосланиб хабар беради.

ҚР Миллий банк аҳолига тозаланган олтин қуйма сотиш ва харид қилиш дастурини 2017 йили ишга туширган эди. Дастур амалга оширила бошлагандан буён умумий оғирлиги 2,1 тонна бўлган 57 968 олтин қуйма сотилди.

Беш хилдаги олтин қуйма: 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик турлари тақдим этилган. Тозаланган олтин қуймаларни сотиш ва харид қилиш дастури амалга оширила бошлагандан буён энг кўп талабга эга бўлгани 10 граммлик қуймадир. Уммий сотувдаги унинг улуши 30% - 17 435 донадир. Ундан кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: 100 граммлик қуйма – 12 801 дона (22%), 20 граммлик қуйма – 11 624 дона (20%), 5 граммлик қуйма – 9 336 дона (16%), 50 граммлик қуйма – 6 772 дона (12%).

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.


Калит сўзлар: Миллий банк,
Юқорига