Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик йигит Бэтмен машинасини ясади

9 Июнь 2021 10:34

TEMIRTAU. Kazinform - Темиртау шаҳрида яшовчи ўттиз ёшли йигит Евгений Бондаренко бэтмобиль ясади. Унга махсус автомашина йиғиш учун уч йил керак бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Евгений онлайн-дўкон соҳасида ишлайди. У болалигида Бэтмен ва Кристофер Ноланнинг «Қора рицар» филмини қаттиқ қизиққан.

«Мен болалигимдан кино ва комиксларни яхши кўраман. Ҳаммаси ўша ерда бошланди. Мен бэтмобиль ясашга ҳаракат қилдим ва уни ҳақиқатга айлантириш йўлларини ўйладим. Мен ўз лойиҳамни Форд юк машинасининг орқа ўқидан бошладим. Кейин бошқа машиналарнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаландим», - деди Евгений.






Евгенийнинг бэтмобили ҳали тўлиқ тайёр эмас, аммо шу ҳолатда ҳам уни ҳайдаш мумкин. Лойиҳа муаллифи ҳали уни тўлиқ синаб ҳам кўрмаган. Аммо у ўзининг ноёб темир автомашинасини реклама учун ишлатишни ва у билан кўргазмаларда қатнашишни ният қилмоқда.














«Ҳозир мен йўлтанламас машина яратиш устида ҳам ишлаяпман. Албатта, уни ясаш бэтмобильдан осонроқ бўлади», - дея Евгений ўз режалари билан ўртоқлашди.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Калит сўзлар: Истеъдодли ёшлар, Ижод,
Юқорига