Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик теннисчиларнинг жаҳон рейтингидаги ўрни

10 Август 2021 11:48

NUR-SULTAN. Kazinform - Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) спортчиларнинг индивидуал ва жуфтликдаги рейтингининг янгиланган версиясини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Биринчи ўринни сербиялик Новак Джокович, иккинчи ўринни россиялик Даниил Медведев эгаллаб турибди, кучли учликка Греция теннисчиси Стефанос Циципас қўшилди.

Рейтингнинг энг кучли «юзталиги» да Қозоғистон вакили - Александр Бублик ҳамон 39 -ўринда. Михаил Кукушкин бир поғона юқорилаб 131 -ўринга кўтарилди, Дмитрий Попко рўйхатда 181 -ўринда.

Жуфтлик баҳсларида Андрей Голубев 35 -ўриндан 36 -ўринга, Бублик бир поғона пастда - 49 -ўринга, Александр Недовесов - 84 -ўринга, Михаил Кукушкин - 133 -ўринга тушиб кетди. Рейтингда хорватиялик спортчилар Мате Павич ва Никола Мектич, шунингдек Франция теннисчиси Николас Маю пешқадамлик қилмоқда.

Калит сўзлар: Спорт, Дунё,
Юқорига