Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик теннисчилар жаҳон рейтингида кўтарилди

23 Август 2021 13:48

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчилар жаҳон рейтингида кўтарилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Теннис федерацияси маълумотларига кўра, эркаклар терма жамоасидаги энг яхши теннисчи Александр Бублик 38 – ўриндан 37 - ўринга кўтарилди.

Шундай қилиб, у ўз рекордини такрорлади. Яна бир қозоғистонлик Михаил Кукушкин ҳам бир поғона юқорилаб 12 -ўринга кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида Андрей Голубев 36-ўринни сақлаб қолди, Александр Недовесов 84-ўриндан 82 -ўринга кўтарилди.

Аёллар орасида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина бир поғона пастлаб, 20-ўринга тушиб кетди. Юлия Путинцева 35-ўриндан 33-ўринга, Зарина Диас эса 112-ўриндан 110-ўринга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биз ёш қозоғистонлик теннисчилар Ўзбекистондаги турнирда ғолиб бўлгани, Зарина Диас эса Чикагодаги асосий турнирга щтгани ҳақида хабар бергандик.

З. Диас Чикагодаги WТА 250 турнирининг биринчи даврасида франциялик Кристина Младенович билан учрашади.


Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига