Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик теннисчи Прагадаги турнир финалига чиқди

15 Август 2021 09:45

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Дмитрий Попко Прагада бўлиб ўтаётган Челленжер турнирининг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, жаҳон рейтингида 181-ўринни эгаллаган ва турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Д. Попко ярим финалда аргентиналик Фаcунда Мена билан куч синашди.

1 соат 16 дақиқа давом этган учрашувда қозоғистонлик теннисчи рақибини 6: 1, 6: 2 ҳисобида енгди.

Д.Попко ўйин давомида 4 та эйс ва 5 та брейк қайд этди.

Ф. Мена битта брейк билан чекланди.

«Бугун мен яхши тўп бердим ва тез ҳаракат қилдим. Бу менга ғалаба қозонишга имкон берди. Эртага чехиялик теннисчи билан бўладиган финал учрашуви осон бўлмайди. Чунки у чимда яхши ўйнайди ва кортни ҳам яхши билади.

Аммо, мен қўлимдан келганича ҳаракат қиламан «, - деди Д. Попко.

Шу тариқа, қозоғистонлик теннисчи ўз фаолиятида иккинчи марта Челленжер турнири финалига чиқди.

Финалда Д. Попко бош соврин учун чехиялик Далибор Сврчина билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик теннисчи Е. Рибакина Монреаль турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига