Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик шифокорлар вазни 570 грамм бўлган эрта туғилган чақалоқни сақлаб қолишди

25 Май 2022 10:10

KÓKSHETAÝ. Кazinform - Ақмола вилоятида шифокорлар оғирлиги 570 грамм бўлган чақалоқни сақлаб қолишди. Чақалоқ 90 кун давомида шифокорлар назоратида бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ақмола вилояти кўп тармоқли шифохонаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, перинатал марказнинг янги туғилган чақалоқлар патологияси бўлими вазни 500 граммдан салгина ортиқ бўлган чақалоқни парваришлаб, уни турли касалликлардан сақлаш чораларини кўрди.

Бўлим шифокорлари кўплаб эрта туғилган чақалоқларнинг ҳаётини сақлаб қоладилар.

«Жорий йилнинг 17 феврал куни шифохонанинг перинатал марказида 570 грамм вазнли чақалоқ дунёга келди. Вазиятнинг оғирлиги ва ҳомиладорлик даврини ҳисобга олиб, 4 апрел куни чақалоқ кейинги даволаниш учун неонатал патология бўлимига ўтказилди. Шифокорларнинг профессионаллиги ва ғамхўрлиги туфайли чақалоқ 2200 грамм оғирликда бўлиб, 16 май куни шифоханадан чиқарилди», — дейилади шифохона матбуот хизмати хабарида.

Перинатал марказда янги туғилган чақалоқ 88 кун бўлди.

Бўлим шифокорлари ва тиббиёт ходимлари боланинг онасига бўлимдаги чақалоқни парваришлашда ёрдам беришди.

Бундан ташқари, кейинчалик уйда ҳам болни парвариш қилиш бўйича тавсиялар берди.

Бундан олдин ақмолалик шифокорлар оғирлиги 700 ва 721 грамм бўлган икки чақалоқни сақлаб қолишганди.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига