Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик шахматчи Жансая Aбдумалик Ҳиндистон Суперлигасида ўз жамоасига ғалаба келтирди

18 Октябрь 2021 16:55

NUR-SULTAN. Kazinform - 17 октябр куни қозоғистонлик шахматчи, халқаро гроссмейстер Жансая Aбдумалик Ҳиндистоннинг биринчи Суперлигасида «Pivotal Pawns» жамоасига чемпионлик ғалабасини келтирди, деб хабар беради Kazinform.

Беш кунлик саралаш босқичидан сўнг, энг яхши олтита жамоанинг тўрттаси: Pivotal Pawns, The Kingslayers Pawns, Brutal Bishops ва Rutheless Rooks куч синашишди.

Биринчи ўйинда « Pivotal Pawns « « The Kingslayers Pawns « га 3: 3 ҳисобида ютқазган бўлса, « Brutal Bishops « га қарши иккинчи ўйинда Pivotal Pawns 2: 4 ҳисобида ғалаба қозонган.

Кейин « The Kingslayers Pawns « билан иккита дуранг қайд этилди.

Шундай қилиб, ғолибни аниқлаш учун аёллар Aрмагеддони белгиланиб, унда Жансая рақиби - грузин шахматчиси, гроссмейстер Нана Дзагнидзени мағлуб этди (The Kingslayers Pawns).

Эслатиб ўтамиз, биринчи Ҳиндистон Суперлигаси 11-17 октябр кунлари ҳинд стенд-комедиячиси, шахмат устаси Самай Райна, Nodwin Gaming ва киберспорт мусобақалари компанияси, шунингдек, шахмат бўйича Ҳиндистонда энг йирик ахборот портали ChessBase India томонидан ташкил этилган эди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига