Қозоғистонлик сейсмологлар Афғонистонда зилзила қайд этди

NUR-SULTAN. Кazinform - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги сейсмик станциялар тармоғи 18 май куни Алмати вақти билан соат 13:47 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 831 километр жануби-ғарбда Афғонистон ҳудудида жойлашган.
Зилзила энергия класси 11.2. МPV магнитудаси 4,9 ни ташкил қилади.
Чуқурлиги - 100 км. Зилзила сезгилари ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи) қайд этилмаган.