Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик полвон  Жаҳон чемпионати финалига чиқди

18 Август 2021 08:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик полвон Нурдаулет Қуанишбай ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Шу кунларда Россиянинг Уфа шаҳрида эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида 74 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Нурдаулет Қуанишбай финалга чиқди.

Қолаверса, икки полвонимиз иккита бронза медалини қўлга киритди. Есенгелди Асилжан (57 кг) бронза медалини қўлга киритди, 65 кг вазн тоифасидаги Бекзат Ермекбай кучли учликдан жой олди.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига