Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик полвон қиз ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди

21 Август 2021 09:02

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Нилуфар Раимова Уфада кураш бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, қозоғистонлик курашчи 57 кг вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилди.

Финалда Н. Раимова италиялик Аврора Руссо билан куч синашди.

Биринчи даврада рақиб олдинда эди. Бироқ, иккинчи даврада Нилуфар Раимова ўз устунлигини кўрсата олди. Шу тариқа, у мусобақада 8:6 ҳисобида ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 74 кг вазн тоифасида Нурдаулет Қуанишбай кумуш, 57 кг вазнда Асилжан Есенгелди ва 65 кг вазнда Бекзат Ермекбай Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.


Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига