Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик нокаутчининг WBC чемпионлиги учун жангдаги рақиби маълум бўлди

2 Декабрь 2021 10:55

NUR-SULTAN. Қозоғистонлик ярим ўрта вазндаги мағлубиятга учрамаган боксчи Талғат Шайкеннинг (6:0, 4 КО) 11 декабр куни Алмата шаҳриди ўтказадиган навбатдаги жангида рақиби маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик спортчининг рақиби украиналик Володимир Хордиенко (9-3, 4 КО) бўлади. Боксчилар WBC Youth World камари учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликнинг аввалги чиқиши 26 октябр куни Алмати шаҳрида ҳам бўлиб ўтганди. Унда Т. Шайкен иккинчи раундда ҳамюрти Омар Марабаевни (1:10) муддатидан аввал мағлуб этди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига