Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик ёш теннисчилар Ўзбекистондаги турнир ғолиби бўлишди

22 Август 2021 10:32

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик ёш теннисчилар Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ITF Juniors G3 туркумидаги халқаро турнирда ғолиб бўлишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг маълумотларига кўра, ITF ёшлар рейтингида 206 -ўринни эгаллаб турган Аружан Сагиндиқова якка тартибдаги баҳсларда муваффаққият қозонди.

Финал учрашувида қозоғистонлик теннисчи туркиялик Лейла Елмазни 6: 4, 4: 6, 6: 2 ҳисобида мағлуб этди.

Яна бир қозоғистонлик Сандуғаш Кенжебева Беларусь вакили Александра Азарко билан жуфтлик баҳсларида ҳеч кимга имконият қолдирмади. Улар финалда қозоғистонлик Аружан Сағиндиқова ва Карина Ризвановани мағлуб этишди - 6: 4, 6: 4.




Сандуғаш Кенжебаева якка тартибдаги мусобақада чорак финалда қирғизистонлик Владислава Андреевскаяга ютқазди. Мазкур баҳсларда Мария Синицина ва Еркежан Аристанбекова ярим финалга чиқишди.

Жуфтлик баҳсларида яна бир қозоғистонлик, 16 ёшли Максим Батютенко спортдаги иккинчи титулини қўлга киритди. У ўзбекистонлик Амир Милушев билан биргаликда финалда қозоғистонлик Никита Сидоров ва Олег Сироватскийни 6: 3, 6: 7, 10: 7 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистонлик ёшлар Тошкентда ўтказилган очиқ мусобақада тўртта чемпионлик унвонининг учтасини ютиб олишди.

Яна бир қозоғистонлик София Исакова ITF Juniors G3 серияли турнирида Ирпен шаҳрида (Украина) «Aizenstadt memorial 2021 « мемориалида ғолиб бўлди. У финалда украиналик Полина Кузнецовани 2:6, 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Шундай қилиб, С. Исакова бу йил ўзининг биринчи муваффақиятига эришди.


Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт, Марказий Осиё,
Юқорига