Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик ёш теннисчилар Албанияда ўтказилган турнирда чемпион бўлди

21 Май 2022 14:48

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Инкар Дуйсебай ва Дилназ Машабаева Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтган ITF U-18 чемпионатида чемпион бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, қозоғистонлик ёш спортчилар албаниялик Грейс Бахри – македониялик Ива Данева жуфтлиги билан куч синашди.

Инкар ва Дилназ 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Қозоғистонлик теннисчилар яккалик баҳсларида ярим финалга чиқди.

И.Дуйсебай ва Д.Машабаеваларнинг спорт фаолиятидаги иккинчи унвонидир. Бир йил олдин ҳам Тиранада ғолиб бўлган эди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига