Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик ёш истеъдод эгаси America’s Got Talent шоуи ярим финалида иштирок этди

16 Сентябрь 2020 11:47

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик ёш хонанда Данэлия Тулешова America’s Got Talent шоусининг ярим финалида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик 14 ёшли Данэлия Тулешова America’s Got Talent танловининг ярим финалида иштирок этди. Машҳур шоу NBC телеканалида жонли эфирда намойиш этилди. Данэлия таниқли британиялик қўшиқчи Jessie J «Who you are» қўшиғини ижро этди.

«Мен ташвишланяпман. Чунки менинг рақибларим жуда кучли. Финалга чиқиб, ижро этишни истайман», - деди Данэлия.

Дунёга машҳур мусобақа пандемия муносабати билан онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Данэлия America’s Got Talent шоу-лойиҳасида ҳакамлар ҳайъатини ҳайратда қолдирди. Унинг ижросига қойил қолган томошабинлар ўрнидан туриб қарсак чалишди.


Муаллиф: Алма Муқанова


Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига