Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик деҳқонлар шоли етиштириш бўйича янги рекорд ўрнатдилар

29 Октябрь 2020 16:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қизилўрда вилоятида қишлоқ хўжалигида сув танқислиги янада кескинлашмоқда. Бироқ, сувдан самарали фойдаланиш туфайли ўз вақтида кўрилган чоралар зарарни камайтирди, деб хабар беради Kazinform.

Бундан ташқари, вилоят деҳқонлари бу йил нафақат яхши ҳосил йиғиб олишди, балки шоли ҳосилдорлиги ва умумий ҳосилдорлиги бўйича ҳам рекорд ўрнатдилар. Улар ўртача бир гектардан 61,8 центнер шоли олишди ва шу тариқа мамлакат омборига 551 минг тонна шоли туширишди.

Таққослаш учун, 2019 йилда Қизилўрда вилояти деҳқонлари ҳар гектардан ўртача 60,3 центнер шоли йиғиб, шолининг умумий ҳосилдорлигини 530,5 минг тоннани ташкил қилганди.

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига