Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик дўмбирачи Golden Time Talent халқаро фестивалида биринчи ўринни эгаллади

27 Май 2021 16:26

PAVLODAR. Kazinform – Павлодарлик дўмбирачи Golden Time Talent халқаро фестивалида ғолиб бўлди. Икки босқичда бўлиб ўтган танловда 68 мамлакат мусиқачилари иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform Pavlodarnews.kzга асосланиб.

Павлодарлик Темирлан Олжабай ва Ернат Науриз Халқаро Golden Time Talent истеъдодлар фестивалида биринчи ўринни эгаллади.

«Турли тоифадаги гранд-финал онлайн форматда бўлиб ўтди. Мусиқачилар Вивалди тўпламининг муаллифлик таҳририда «Йил мавсумлари» («Ёз») композициясини ижро этишди. Видео Буюк Британия ва Қозоғистон жамоаси томонидан суратга олинган», - деди вилоят маданият, тилларни ривожлантириш ва архив ишлари бошқармаси бошлиғи Исатай Ҳикметов.

Танлов икки босқичдан иборат бўлди. Қозоғистонлик дўмбрачиларнинг биринчи дуэтида Қурманғази ва Нурғиса Тлендиев ижодидан қозоқ куйларидан попурри ижро этилди.

Мусиқачилар ўзларининг хушхабарлари билан ижтимоий тармоқларда баҳам кўришди.

«Суюнчи! Биз Golden Time Talent жаҳон танловида биринчи ўринни қўлга киритдик! Биз Британия ва Қозоғистон жамоаларига миннатдормиз», - деб ёзди ижрочилар.





Калит сўзлар: Хориж, Маданият,
Юқорига