Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик боксчининг  энг йирик жанги санаси ўзгарди

18 Январь 2022 17:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Меирим Нурсултанов (15-0, 8КО) ва россиялик боксчи Андрей Сироткин (19-1-1, 7КО) ўртасидаги жанг санаси ўзгартирилди. Бу ҳақда Кazinform «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Қозоғистон касбий бокси» саҳифасига таяниб хабар беради.

Олдинроқ жанг 22 январга белгиланган эди. Энди жанг 5 феврал куни Ақтау шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомининг асосий жанги бўлади. ⠀

Апрел ойидаги сўнгги жангида Сироткин Буюк Британияда маҳаллий боксчи Дэнни Дигнум билан дуранг ўйнади. Аввалроқ, Меирим Нурсултанов июн ойида рингга чиққан ва ҳакамларнинг якдил қарори билан беларусьлик Дмитрий Атроховни мағлуб этганди. ⠀

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи ўрта вазн тоифасида WBC (USNBC) йўналиши чемпиони ҳисобланади. Нуфузли BохRеc.cоm портали Нурсултоновнинг жангини уч юлдуз (максимал – беш юлдуз) деб баҳолаган. Бу Меиримнинг спорт фаолиятидаги энг юқори мукофот. Олдинги барча учрашувлар икки юлдуздан кам бўлган.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига