Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик боксчилар 9 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

11 Март 2020 17:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпия ўйинларига саралаш турнирининг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга ҳавола қилиб.

Унда қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов эркаклар ўртасидаги саккизинчи, жами тўққизинчи лицензияни қўлга киритди.

52 кг вазн тоифасида жанг олиб борган Сакен чорак финалда мағлубиятга учраганди. Аммо саралаш мусобақаси қоидаларига кўра, унга ушбу вазн тоифасида йўлланма учун яна бир марта жанг олиб бориш имконияти берилди.

Бибосинов чорак финалда қитъа миқёсидаги мусобақанинг чорак финалида мағлубиятга учраган филиппинлик Карло Паалам билан жанг қилди.

Уч раунднинг барчасида ҳакамлар ғалабани Сакенга беришди. Биринчи ва учинчи раундларда Бибосинов 4: 1 ҳисобида олдинда борди, иккинчи раундда эса 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Ғалимбек Кенжебаев бошчилигидаги Қозоғистон бокс жамоаси Токио Олимпиадасининг барча саккизта йўлланмасини қўлга киритди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига