Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик ҳарбий шифокорлар ҳаво кемаси бортида ўз касбий савиясини оширмоқда

22 Май 2022 10:45

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида қозоғистонлик ҳарбий шифокорлар «Ҳаво кемаси бортида интенсив терапия» курси доирасида ўз малакаларини оширмоқда. Хорижлик мутахассислар анестезиологлар, жарроҳлар ва тиббиёт гуруҳининг бошқа мутахассисларини экстремал шароитларда ишлашга ўргатмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мобил реанимация бригадасининг асосий вазифаси беморнинг аҳволини ерда барқарорлаштириш ва ҳавода ташиш вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Ушбу концепция чекланган ресурслар экстремал шароитларда кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қоладиган тинчликпарварлик миссиялари учун тавсия этилган, дея таъкидлади Мудофаа вазирлигида.

Ҳарбий тиббиёт ходимлари ҳаво кемаси бортида ўқув курси давомида жиҳозлар ва тиббий ҳаракатлар алгоритми билан танишади. Интенсив терапия бўйича тренинглар махсус манекенларда ўтказилади.





Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига